Халқаро олимпия қўмитаси ижроқўми Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик спортчиларга Токио-2020 олимпия ўйинларида иштирок этишга рухсат берди.
Гап велосипедчи Ольга Забелинская, курашчи Ильяс Бекбулатов, бешкурашчилар Алисэ Фахрутдинова ва Александр Савкин ҳақида кетмоқда.
Россиялик бешкурашчилар ва эркин курашчи ўтган йили Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш истагини билдирган бўлса, Забелинская 2018 йилнинг ёзида мамлакатимиз фуқаролигини олган эди.