Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Клопп: “Ишончни чўнтакка солиб қўйишнинг иложи йўқ”

Баҳо:
+ | -

“Ливерпуль” ва “Борнмунт” ўртасидаги АПЛнинг 29-тури доирасидаги учрашувдан  сўнг, “қизиллар устози” ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Мен ўз йигитларимни нималарга қодир эканлигини яхши биламан, бироқ майдонда мен эмас улар ҳаракат қилишади. Мен аввал ҳам айтганимдек ўз кучига ишонч жуда муҳим ва керакли ҳислат. Уни чўнтакка солиб олиб юришнинг иложи йўқ. Бу шунчаки вақтинчали ҳолат.

Бундай ишонч ҳар қандай жамоага келади ва кетади. Буни доиммо ушлаб туриш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Қачон сен амалга оширган барча нарса амалга ошишни бошлаганида ишонч қайтади.

Футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳал қилувчи палада катта рол ўйнайди. Биз йигитлар билан гаплашиб олдик. Бугун улар майдонга чиқишди ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун аёвсиз кураш олиб боришди. Шу ўринда, бугунги стадиондаги атмосфера учун мухлисларимизга ўз минаддорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Улар кучли жамоага мухлислик қилишга лойиқлар.

Олдимизда ЕЧЛ жавоб учрашуви турганидан хабаримиз бор, бироқ биз учун ўйинларнинг барчаси бир ҳил даражада. Уларнинг ҳаммаси 90 дақиқа давом этади ва барчасида тўпни дарвозага кўпроқ киритган жамоа ғалаба қозонади. Шу сабабли, ҳавотирга ҳожат йўқ. Биз  майдонга ғалаба қозониш учун тушамиз. Шундай экан, кимга қарши майдонга тушишимиздан фарқли ўлароқ биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз. АПЛ чемпионлиги ҳақида ўйлашга ҳали бироз эрта. ташқи босимларни четга суриб ташлаганча бор эътиборни яшил майдонга қаратиш ва мавсумнинг ҳар бир ўйинида бор куч билан ҳаракат қилиш ҳақида бош қотиришимиз лозим.

Бизда ҳозир 82 очко мавжуд. Тан олиш лозим, бу жуда ёқимли холат. Биз курашни давом эттиришимиз керак. Тўғрироқ қилиб айтсам жанг қилишни давом эттиришимиз керак. Рўпарамиздан чиққан барчани мағлубиятга учратишимиз керак. Худди бугунги ўйиндаги каби.

Манба: BBC sport
Киритилди: 21:16, 07.03.2020.
Ўқилди: 2836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.