Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Превью. «Насаф» – «Андижон»

Баҳо:
+ | -

«Аждарлар» Cоcа-cола Суперлигаси 2-турида Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади.

«Насаф» – «Андижон» учрашуви 8 март шанба куни Қарши шаҳридаги «Марказий» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 38 бор куч синашишган. Натижалар «аждарларнинг» устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 24 учрашувда «Насаф», 6 ўйинда эса «Андижон» ғалабага эришган. 8 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.

Тўплар нисбати 88:46 га тенг. Устунлик «Насаф» тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Андижон» 8:1, «Андижон» – «Насаф» 6:0.

Қаршиликлар сўнгги ўзаро учрашуви ўтган йили 19 октябрь куни Қашқадарёда ўтказган. Бу учрашув 3:0 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 19 бор куч синашишган. 17 учрашувда жамоамиз ғалаба қозонган. 1 учрашувда дуранг қайд этилган ва 1 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонишган. Дарвозаларга жами 82 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 63:19.

Эътиборингизга, Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

19.10.2019
Насаф – Андижон 3:0

28.04.2016
Насаф – Андижон 3:0

12.03.2015
Насаф – Андижон 3:1

01.10.2014
Насаф – Андижон 3:0

22.04.2012
Насаф – Андижон 4:0

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 09:31, 08.03.2020.
Ўқилди: 3762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик