«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал футболчилик фаолиятидаги 1000-ўйинда майдонга тушди.
Италия чемпионатининг 26-тури доирасидаги «Интер»га қарши ўйин 35 ёшли футболчи учун юбилей-учрашув бўлмоқда.
Португалиялик футболчи ўз клуби ва терма жамоа сафида жами 725та гол урган. Улардан 99тасини у Португалия терма сафида урган (164та ўйинда).
Роналду клуб даражасида «Спортинг» (31 ўйин, 5 гол), «Манчестер Юнайтед» (292 ўйин, 118 гол), «Реал» (438 ўйин, 450 гол) ва «Ювентус» (75 ўйин, 53 гол) сафида тўп тепган.
Криштиану 3та мамлакатнинг миллий чемпионатларида 6 марта ғолиб ғолиб чиққан. У 5 марта Европа чемпионлар лигасини қўлга киритган ва ушбу мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Криштиану Роналду – 5-карра «Олтин тўп» соҳиби. 2016 йилда Португалия терма жамоаси билан Европа чемпионатида, 2019 йилда УЕФА миллатлар лигасида ғолиб чиққан.