Испания чемпионати тақвимида ўзгаришлар бўлиши мумкин, деб хабар беради Sport.es.
Бунинг сабаби коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқдир.
Аввалроқ, Испания ҳукумати барча ўйинларни бўш трибуналарда ўтказишни тавсия қилганди.
Бу борада қарор ҳали қабул қилинмади.
Манбага кўра, Испания чемпионатни тезда якунлаш учун тақвимни ўзгартириши мумкин.
Шундай қилиб, Испания кубоги финали - "Реал Сосьедад" - "Атлетик" учрашувлари 18 апрелда ва худди шу куни лига ўйинлари ўтказилиши мумкин.
Бунгача Италия чемпионати коронавирус туфайли тўхтатилган эди.