Англиялик собиқ ҳимоячи, айни дамда телевидениеда эксперт бўлиб ишлаётган Рио Фердинанд "Ливерпул"нинг "Атлетико"га қарши жавоб ўйинидаги имкониятлари ҳақида гапирди.
«Мерсисайдликларда ўтган мавсумдан қолган тажриба бор. Юрген Клоппнинг "Барселона"га қарши уй ўйинини эсланг. "Камп Ноу"даги омадсизликдан кейин кўпчилик "Ливерпул"ни ҳисобдан чиқариб қўйганди. Аммо якунда нима бўлганини биласиз.
Менимча, «Ливерпуль» ЕЧЛда иштирокини давом эттириш учун яхши имкониятга эга», — деди Фердинанд.