"Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Брайтон" ҳимоячиси Бен Уайтга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Goal.com нашри.
Манбанинг хабарига кўра, клублар 2019/20 йилги мавсумни "Лидс"да ижарада ўтказаётган 22 ёшли футболчининг ўйинидан ҳайратда қолишмоқда.
Уайт ушбу мавсумда "Лидс" сафида 40 та учрашув ўтказди, унинг ҳисобида 2 та голли узатма бор.
Трансфермаркт.cом портали ҳимоячининг нархини 7 миллион еврога баҳоламоқда.