Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси сардори Жордан Ҳендерсон “Атлетико Мадрид”га бой берилган учрашувдан (2:3) сўнг, ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Турган гап-ки бундай натижадан хафамиз. Умумий қилиб айтганда бугун ёмон ўйин ўтказмадик. Учрашувда тўлиқ интенсив футбол намойиш этганимизни ва майдонга бор кучимизни ташлаганимизни ҳамма кўрди.
Бугунги учрашувда қандай голларни ўтказиб юборганимизга инобатга олсак, аламли ва ҳайратли мағлубиятга учрадик. Ҳа биз ўйинимиздан қониқдик, бироқ ўтказиб юборилган голларимиз бизни умидсизликка тушириб қўйди.
Биз сўнгги йилларда бир неча бор шундай аҳволга тушиб қолганимиз боис, ўйин давомида концентрацияни йўқотиш қанчалар қимматга тушишини яхши билар эдик. Мусобақадаги иштирокимизга умумий баҳо берадиган бўлсам, биз кейинги босқичга чиқишга ҳақлироқ эди. Бугун Облак жудаям яхши ўйин намойиш этди ва бу якунда уларга ғалаба эшикларини очди.
Бизда гол киритиш учун жуда кўп имкониятлар бўлди, бироқ улардан фойдалана олмадик. Агар учинчи голни дарвозага жойлаб қўйганимизда, барчасига нуқта қўйган бўлар эдик. Интрига ҳам ўз-ўзидан йўқолган бўлар эди.
Тан олиш лозим, жуда яхши ҳимояланадиган жамоага қарши ҳаракат қилиш жуда мушкул, бироқ бугун биз етарлича имкониятлар яратдик. Дарҳақиқат, бугун ва эртага бу мағлубиятнинг аламини чуқур ҳис этамиз, бироқ айнан шу омил бизга мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлашда қўл келиши мумкин.