Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Ливерпуль» - «Атлетико» ўйинига тааллуқли рақамлар

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп "Ливерпуль" мураббий бўлгач, еврокубокларда илк бор "Энфилд"да мағлуб бўлди. 15 ўйинли серия якунига етди. Охирги марта у 2014/15 йили "Боруссия Д"да ишлаган пайтида, унинг жамоаси уй учрашувида енгилган эди (0:3, "Ювентус").

Германиялик мутахассиснинг "қизиллар" сафидаги икки ўйинлик қарама-қаршиликлардаги мағлубиятсиз серияси ҳам ўз якунига етди.

2017/18 йилги мавсумдан бери дарвозабон хатоси туфайли энг кўп гол ўтказган жамоа "Ливерпуль" ҳисобланади. (1х - Адриан, 3х - Кариус).

Мерсисайдликлар сўнгги бор 2006-йили ("Бенфика") 1/8 финалда EЧЛни тарк этишган эди. Ўшанда ҳам клуб мусобақанинг амалдаги ғолиби эди.

"Ливерпуль" тарихда иккинчи бор еврокубокларда, ўз майдонида камида 2 гол уриб, мағлуб бўлди. Бунга қадар фақат 2012-йилда Европа Лигасида "Удинезе" “Энфилд”да 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Роберто Фирмино "Энфилд"да давом этган 20 ўйинли голсиз сериясига барҳам берди. Охирги марта у уй учрашувида 337 кун олдин гол урганди.

"Ливерпуль" сўнги бор 2008-йилда EЧЛда экстра-таймларда иштирок этган эди. Ўшанда ҳам жамоа 2:3 ҳисобида енгилганди ("Челси" - 2:3).

Маркос Льоренте захирадан майдонга тушиб дубл қайд этган "Атлетико"нинг иккинчи футболчисига айланди. Илк бор EЧЛда бу ишни 2009-йили Серхио Агуеро уддалай олган эди.

Ҳасан Турдалиев.

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 06:52, 12.03.2020.
Ўқилди: 5997 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик