“Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ПСЖдан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта, бизни қийин ўйин кутиб турганини билган эдик. Афсус, биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик.
Бизга мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари етишмади. Аммо бу бизнинг муваффақиятсизлигимизга асос бўла олмайди”,- дейди футболчи.