L’Eqiupe нашрининг хабарига кўра, УЕФА коронавирус сабаб Евро-2020 мусобақасини кейинги йилга қолдирмоқчи. 17 март куни мазкур қарор юзасидан видео-анжуман ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вирус сабаб «А» Серия, Ла Лига ва бир нечта ҳалқаро ўртоқлик ўйинлари қолдирилган эди.
Маълумот учун, COVID-19 вируси Хитойда бошланди. Ҳозиргача мазкур вирус сабаб 4,6 минг одам вафот этди.