“Тоттенхэм” ёзги трансфер вақтида “Реал” ҳимоячиси Эдер Милитаони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
AS нашрининг хабар беришича,”қаймоқранглилар” бразилиялик ҳимоячиси учун “шпорлар”дан 70 миллион евро сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Реал” футболчини “Порту”дан 50 миллион еврога харид қилган эди. Жорий мавсум футболчи Ла Лигада 9та ўйинда майдонга тушган.