"Барселона" коронавируснинг тарқалиши сабабли биринчи жамоанинг ҳар қандай машғулот ва тадбирларни тўхтатишга қарор қилди.
"Вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тиббиёт ходимларнинг тавсияларига биноан клуб машғулот ва тадбирларни тўхтатди", - дейилади "Барселона" баёнотида.
Бугун клуб президенти Хосеп Бартомеу футболчилар билан учрашув ўтказди, унда шифокорлар футболчиларга ҳозирги вазият ҳақида гапириб ўтишди.