Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Коронавирус ва футбол»

Баҳо:
+1 | -

“Муқаддас замин” фильмида Салоҳиддин Аюбийдан: - Қуддус сиз учун нима? – деб сўралганида, зўр жавоб берган: “Қуддус мен учун ҳамма нарса... ва шу билан бирга “ҳеч нарса”.

Бугунги коронавирус ва футбол масаласида ҳам шу жавобни келтирган бўлардим. Фақат тескари вариантда.

Футболни ўта юқори даражага чиқариб юборганимиз, яхши кўрганимиз боисидан унинг қолдирилиши, режалари бузилишини тасаввур қилмаган эканмиз. Италия А серияси раҳбарлари мамлакатда бу вирус кенг суратда ривож олаётганда, ўйинлар барибир ўтишини, ҳеч бўлмаса мухлисларсиз ўтишини таъкидлашганди. Вазият оғирлашгач, уларнинг ўзлари ҳукумат раҳбарларига А серияни вақтинча тўхтатиб туришни илтимос қилишди. Ҳозирда Англияда шунақароқ вазият.

Вирус шиддатли тарзда таҳдид солаётганда, шаҳарлар бўшаб қолаётган лаҳзаларда футболнинг асл даражаси юзага келгандек. У жамиятнинг нечанчидир ўнлигига ҳам кирмаслигини, усиз ҳаёт тўхтаб қолмаслигини англаб етдик. Футболчиларнинг ўзлари ҳам қўрқиб кетишди. Италия клублари самолёти Испания заминига қўнмасин, деб сўраган ҳам футбол аҳли бўлади. Ўртага инсон жони қўйилган вақтда футбол тугул бошқа нарсаларни ҳам йиғиштириб туриш лозимлиги тасдиқланди.

Шу билан биргаликда, яқинда насиб қилса вирусга даво топилади, кунлар исиб кетса, Худо хоҳласа, маскалар ечилади, карантинлар тугайди. Шунда ҳамма ўз севган ишига қайтади. Биз, мухлислар, футболчилар, умуман дунё аҳли футболга қайтади. Ва биласизми шунда нима бўлади?  

Соғинч ёшларидан униб чиққан майсалар устида чарм тўп тепилиши биланоқ кўзларимиз яна ёшланади. Асир озодликни соғиниб, унинг бағрига ўзини отган мисол стадионга ошиқамиз, Футбол тв орқали Европа футболини томоша қилишни бошлаймиз ва бирдан ФУТБОЛ – ҲАММА НАРСА ЭКАНЛИГИНИ англаб қоламиз.

Озгина сабр, ўртоқлар! Насиб қилса, озгина қолди. Ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Бу бало аввало юртимизни четлаб ўтсин, жаҳон аҳлини даф этсин ва футболни бизга қайтарсин. “Ҳеч нарса”ни “ҳамма нарсамиз”га айлантирсин.

Мақола сўнггидаги хулоса: Коронавирус бизга икки масалани тушунтириб қўйди: Инсон ҳаёти ўта муҳим ва футбол аслида биз ўйлаган даражадан юқоридаги спорт тури экан.

Хайрулла ҲАМИДОВ

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 17:52, 13.03.2020.
Ўқилди: 5462 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4200]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4161]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3505]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3493]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3214]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2455]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2197]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2159]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2014]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2006]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик