Бугун Олмалиқ шахрида бўлиб ўтган АГМК ва “Бунёдкор” учрашувидан сўнг, олмалиқликлар сардори Акмал Шораҳмедов ўйин ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб ўтди.
– Бугунги ўйин ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
– Бугун биз мусобақани иккита ғалаба билан бошлаган жамоага қарши майдонга тушдик. Нима бўлган тақдирда ҳам “қалдирғочлар” бугунги учрашувда фаворит эди. Бугунги ғалаба биз учун жуда муҳим эди ва бу ишни уддаладик. Биринчи бўлимда гол киритиб олганимиз ғалаба учун катта ёрдам берди. Иккинчи бўлимда устунликни сақлаб қолиш мақсадида ҳимоядан ўйнадик. Бугунги учрашувдаги ғалаба мусобақадаги ўрнимизни яхшилаб олиш учун жуда муҳим эди ва биз бу ишни уддаладик.
– Бугун кунда Суперлигадаги жамоаларни “довдиратиб” қўйган “Бунёдкор” ёшлари кўз олдингизда катта бўлган. Бугунги учашувда бу ўз фойдасини бердими?
– Гапиз тўғри. Эсимда бор, биз “Бунёдкор”да тўп сураётган чоғимизда, Жасур дарвоза ортида тўп узатиб турар эди. Буни ўзи ҳам яхши эслайди.
–Ўйин давомида “қалдирғочлар” футболчиларини кўп танқид қилдингиз. Бу нима билан боғлиқ?
– Жасур мен ўйнайдиган қанотда тўп етказиб туривчи болбой эди. Уни ёшлигидан биламан. Бугунги эришаётган ютуқлари барчамизни хурсанд қилади албатта, бироқ у ўсишдан тўхтаб қолмаслиги керак. Жасурннинг даражаси янада баланндроқ чемпионатларда ўйнашга ҳам етади. У Ўзбекистон даражасида эмас, халқаро даражадаги футболчи бўлиши керак.