Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ла лигани давом эттиришнинг 4та варианти кўриб чиқилмоқда

Баҳо:
+ | -

Кўп давлатларда бўлгани каби Испанияда ҳам мавсум тўхтатилди. 2019/2020 йилги мавсумни якунлаб қўйиш учун эса ҳозирда 4та вариант кўриб чиқилмоқда. Буни Испания қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалес ҳам тасдиқлади. Якуний қарор 25 март куни бўлиб ўтадиган комиссия йиғилишида қабул қилинади. Агар федерация ва Ла лига бир қарорга кела олмаса, якуний қарор Рубиалес томонидан қабул қилинади.

Биринчи вариант: Барча ўйинлар ўтказилади
Ла Лига (28 ва 29-тур) ва Сегунда (32 ва 33-тур)нинг навбатдаги 2та тур ўйинлари бошқа муддатга қолдирилди. Лекин бу муддат яна узайтирилиши мумкин. Асосий муаммо шундаки, қолган 11та тур ўйинларини якунлаб қўйиш учун тавқимда етарли вақт мавжуд эмас. Кўп нарса УЕФА томонидан қабул қилинадиган Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Евро-2020 мусобақалари борасидаги қарорга боғлиқ.

Кўчирилган ўйинларни ўтказиш учун тақвимда 2та бўш кун мавжуд — 18 апрель ва 20 май. Агар Чемпионлар лигаси тўхтатилса ёки плей-офф босқичи формати ўзгарса (битта босқич битта ўйиндан иборат бўлса), бўш кунлар сони ошади. Бошқа томондан, Евро-2020 келаси йилга қолдирилса, июнь ойи тўлалигача бўшайди ва қолдирилган ўйинларни бу муддатда ўтказиш мумкин.

Иккинчи вариант: Мавсум бекор қилинади
Агар коронавирус билан боғлиқ вазият янада ёмонлашиб кетиб, чемпионатдаги танаффус чўзилиб кетса, Испания футбол федерацияси ва Ла лига мавсумни бутунлай бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда чемпион аниқланмайди. Шунингдек, ЕЧЛга йўлланмани қўлга киритган ва Примерони тарк этган жамоалар бўлмайди. Ушбу мавсумда Ла лигада ўйнаётган 20 жамоа келаси мавсумда ҳам турнирда иштирок этади.

Учинчи вариант: Мавсумни 27-турдан кейин якунлаш
Ҳозирги кунга келиб Ла лигада 27та тур ўйинлари ўтказилди. Кўриб чиқилаётган вариантлардан бири — мавсумни ҳозирги ҳолатда якунлаш. Унга кўра, «Барселона» чемпионликни қўлга киритади; «Реал Мадрид», «Севилья» ва «Реал Сосьедад» Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлади; «Хетафе» ва «Атлетико» Европа лигасида иштирок этади; «Мальорка», «Леганес» ва «Эспаньол» Сегундага йўл олади. «Кадис» ва «Сарагоса» юқори дивизионга чиқади.

Барча клублар бир-бирлари билан бир хил миқдорда ўйин ўтказмагани бу вариант спорт принципларига унчалик мос келмайди.

Тўртинчи вариант: Биринчи давра якуни бўйича мавсумни шакллантириш
Қолган ўйинларни ўтказишнинг имкони бўлмаса, биринчи давра якуни бўйича мавсум ўтказилган деб ҳисобланади. Бунда жамоалар бир-бирлари билан бир мартадан тўқнаш келишган. Ушбу вариантда ҳам чемпионлик "Барса"га насиб этади. Биринчи даврадан кейин "кўк-анорранглилар" ва "Реал" 40 очкодан жамғаришган, ўзаро ўйинда дуранг қайд этилган, тўплар фарқи бўйича эса каталонияликлар устун.

Бундай вариантда «Атлетико» ва «Севилья» Европа чемпионлар лигаси, "Реал Сосьедад", "Валенсия" ва "Хетафе" Европа лигаси йўлланмасига эга бўлади. «Мальорка», «Леганес» ва «Эспаньол» Сегундага тушиб кетади.

Бунда А серия танламоқчи бўлган вариантга ҳам мурожаат қилиш мумкин. Агар имконият ва вақт бўлса, чемпионлик ва Ла лигани тарк этадиган жамоаларни аниқлаш учун плей-офф серияси ўтказилади.

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 07:51, 14.03.2020.
Ўқилди: 11292 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.