“Наполи” ёзги трансфер вақтида “Брешия” ярим ҳимоячиси Сандро Тоналини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи учун курашда “Ювентус” етакчилик қилмоқда. Шунингдек, “Фиорентина”ва ПСЖ клублари ҳам Тоналини ўз сафида кўрмоқчи. Унинг трансфер нархи тахминан 35 миллион еврога баҳоланмоқда.