“Барселона” “Ренн” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда Sport.es.
Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар 17 ёшли футболчи билан ёзда шартнома имзоламоқчи. "Барса" ёш иқтидорга 50 миллион евро тўлашга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, футболчига шунингдек, “Реал”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” клублари қизиқиш билдирмоқда.