Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Буюклар таваллуд топган кун

Баҳо:
+ | -

Бироз аввал ҳамкасбим Хайрулла Ҳамидов 21-март санасида таваллуд топган "афсунгар" Роналдиньо бугун 40 ёшини нишонлаётгани ҳақида ёзган эдилар. Қизиғи, бугун яна бир бразилиялик афсона агар ҳаёт бўлганида 60 ёшини нишонлаган бўлар эди. Унинг исми Айртон Сенна.

Унга Формула-1 мухлислари "ёмғир одами", "ҳужумкор романтик" деган лақаблар беришган. Ёмғирли пойгаларда эса унга шарҳловчилар сеҳргарнинг вақти келди дейишарди. Худди Роналдиньо сингари у ҳам рақибларини уялтиришга уста эди. Ҳаттоки энг қисқа трасса, Монакодаги квалификация (саралаш) пойгасида поулни қўлга киритиб энг яқин таъқибчиси ва ашаддий рақиби Ален Простни 1,427 сонияга ортда қолдира олган эди.

У Роналдиньодан фарқли равишда камдан кам хатога йўл қўярди (пойгада ҳам, ҳаётда ҳам). У бу спорт турини ўзгартира олган ва асл пойгачи қандай бўлиши кераклигини ёшларга кўрсата олган ҳамда келажак авлодга намуна бўла олган пилот эди.

Аянчлиси шуки, 1994-йил Сан-Марино Гран Присида тўқнашувлар кўп бўлди. Ўша пайтларда эндигина қироллик пойгаларига ўтган ва келажакда Шумахернинг жамоадоши бўлган Рубенс Барикелло амалиёт пойгасида автоҳалокатга учрайди ва жиддий жароҳат олади. Сенна эса ҳамюртининг ҳолидан хабар оларкан, пойгачиларнинг хавфсизлиги етарлича ҳимояланмаганини айтади. Бу гапларга кўпчилик жиддий эътибор бермайди. Орадан бир кун ўтиб квалификация пойгасида австриялик пилот Роналд Ратсенбергер соатига 314 км тезликда трассадан чиқиб кетади ва ҳалок бўлади. Бу барчани шок ҳокатига тушириб қўяди. Сенна эса тезроқ хавфсизлик чоралари кўрилиши кераклигини айтади ва якшанба кунги пойгадан олдин барча пилотларни йиғиб мажлис ўтказади. Бу ҳолатдан сўнг келаси пойгалардан хавфсизликни таъминлаш учун бригада ёлланишига келишиб олинади. Пойга бошланади, стартдаёқ яна тўқнашув юз беради ва пойга 7 айланадан сўнг қайта давом эттирилади. Рестартдан сўнг, биринчи бурилишда Сенна кутилмаганда катта тезликда бориб тўғри деворга урилади. Ўша пайтда унинг тезлиги 310 кмни ташкил этганди. Пойга тўхтатилади, шифокорлар қанчалик ҳаракат қилишмасин, унинг жонини сақлаб қола олишмайди. Кейинчалик маълум бўладики, рестарт пайтида биринчи тўқнашувдан қолиб кетган болид қисмларидан бири унинг шлемидан ўтиб миясини шикастлаган ва Сенна шу заҳоти ҳаётдан кўз юмган экан. Ўша мавсум, чемпиони Михаел Шумахер бўлади. Менинг кумирим агарда Сенна ҳалок бўлмаганида бундай буюкликка эришиши янада қийин бўларди. Чунки Сенна ўша даврда тенгсиз эди. У ўз ўрнини бошқа бир афсонага бўшатиб берди. Лекин ўзи ҳам афсонадек кетди...

Унинг ўлимидан сўнг, кўпчилик пойгачилар бир гапни айтишади. "Сенна ўлмаган, у биздан бир айлана олдинда".

Бугун афсоналар таваллуд топган кун, Роналдиньо, Сенна ва Али Дайи.

Давлат ТУРДАЛИЕВ.

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 20:29, 21.03.2020.
Ўқилди: 4217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.