Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Давом этаётган мавсумнинг энг бефойда юлдузлари

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz2019/20-йилги мавсумда суперюлдуз мақомида бўлишига қарамай, жамоаси учун ҳеч қандай наф келтирмаган футболчилар билан таништириб ўтади.

Алексис Санчес (“Интер”)

Аслида чилилик футболчи учун бу омадсизўтган биринчи мавсум эмас. У “Манчестер Юнайтед”даги омадсизликларидан Антонио Конте қўл остида ҳам қутилиб кета олмади. Исталган футболчига иккинчи имкон беришга қодир мураббий ҳам Алексисни катта футболга қайтара олмади. Афсуски, Алексис расман бўлмаса-да, назарий жиҳатдан футболчилик фаолиятига нуқта қўйиб бўлди. У сўнгги пайтларда фақат Чили терма жамоасида либосида майдонда кўриниш бера бошлади. Санчес, учун бу мавсум тўлиқлигича омадсиз ўтгани рост. Бир пайтлар АПЛнинг энг шиддатли ҳужумчиси бугун Европа Лигаси учрашувларини ҳам захира ўриндиғидан кузатмоқда. Боз устига, у А Сериянинг атиги 199 дақиқасидагина “Интер” сафида ҳаракат қилди. Ачинарлиси шундаки, футболчини “Интер” сотиб олишдан бош тортди ва тез орада Санчесни яна АПЛ ўйинлари чоғида захира ўриндиғида кўрамиз.

Гарет Бэйл (“Реал Мадрид”)

Қанчалар сийқаси чиққан мавзу бўлмасин, бу мавсум Бэйл ўз номига яраша бирорта учрашув ўтказгани йўқ. Боз устига, унинг гольфга бўлган меҳри интернетда кулгули мемларга сабаб бўлишда ҳамон давом этмоқда. Бир қарашда, уэльслик футболчида жисмонан етук футболчи бўлиш учун барча нарса бордек ҳис уйғотади. Туғма бақувват футболчи ўз устида ишлашдан тўхтаб қолгач, “Реал Мадрид” уни секин-асталик билан четга суриб ташлади. Қўшимчасига унинг жароҳатлари вазиятни янада чигаллаштириб юборди. Мавсум бошида Хитойга кетиши тахмин қилинган футболчи жамоани елкасида кўтариб юриши кўзда тутилган эди, бироқ Бэйл бу мавсум “қироллик клуби” учун ҳеч қандай наф келтира олмади. Иш шу даражага етиб бордики, Мадрид клуби ёзда уни текинга қўйиб юборишга ҳам тайёр. Мана буни омадсиз мавсум деса бўлади!

Кеппа Аррисабалага (“Челси”)

Дунёнинг энг қиммат кипер сифатида барчанинг эътиборида турган Аррисабалага учун ҳам бу мавсум жуда омадсиз келди. Ёш посбон ўзининг иккинчи мавсумидаёқ Френк Лэмпард билан жанжалга ўралашиб қолди. Тер Штеген “Барса”ни, Облак “Атлетико”ни бир ўзи қутқараётган бир пайтда Кепа асосий таркибдаги ўрнини Кабальерога бўшатиб беришга мажбур бўлди. Келаси мавсумда ўтказиладиган Европа чемпионатида Давид Де Хеани захирага ўтказиб қўйиши кутилаётган дарвозабон катта эҳтимол билан мусобақадан қолиб кетадиган кўринади. Бундай омадсиз мавсумдан сўнг, “Челси” ёзда Кепани тўлиқ иккинчи рақамли қилиш учун Онанани “Аякс”дан сотиб олишни режалаштирмоқда. Афсуски, яна бир юлдуз ўз жамоаси учун бу мавсумда ёрдам бера олмади.

Усмон Дембеле

Шунчаки, Усмон “Барселона” тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бирига айланиб бормоқда. Ҳатто Ибраҳимовичнинг ҳам трансфери ҳам бу қадар кўп танқидларга учрамаган эди. Неймарнинг трансферидан тушган пулларга олиб келинган француз бу мавсумни яхши бошлаган эди, бироқ ўринсиз пайтда орттирилган жароҳатлар сабабли у барчасини эрта тугатди. Тўғри, Усмонда Европа чемпионатига бориш имкони мавжуд, бироқ бу мавсум тўлиқлигича бой берилди ҳисоб. Қаҳрамонимиз “Боруссия” сафида дунёнинг энг иқтидорли футболчиси сифатида донг таратган бўлса, Каталонияда видео ўйинлар ишқибози бўлган ўспиринга айланди. Афсуски, бу мавсумда Усмон “Барселона” учун бирорта мусобақада ёрқин ўйин намойиш этгани йўқ. Очиғи,Усмоннинг фаолияти давомида ҳеч қачон бундай туманли мавсум кузатилмаган эди.

Лука Йович

Мадридда карантинда ўтиришни уддалай олмаган футболчи ҳақида яна нима дейиш мумкин? Қаҳрамонимиз Сербияга қиз ўртоғининг туғилган кунини нишонлаш мақсадида учиб кетгач, “қироллик клуби” уни кескин танқид қилганидан хабарингиз бор. У нафақат майдон ташқарисида, балки унинг ичида ҳам ҳеч кимга наф келтиришга муваффақ бўлмади. Пайдо бўлган паузадан унумли фойдаланиб спорт формасини ушлаб қолиш ўрнига, Лука Белград кўчаларида сайр қилиб юрибти. Очиғи, “Реал Мадрид” сингари улкан клублардан доим ҳам таклиф тушавермайди. Бунинг масъулиятини чуқур англаганларгина берилган имкониятдан унумли фойдаланиши мумкин. Йович ўтган мавсумда барчанинг эътибор марказидаги ҳужумчи эди. Омадсиз ўтаётган мавсумдан сўнг, уни ўртамиёна жамоалар ҳам ўз сафида кўришни истамаяпти.

Пол Погба

Бу ерда ортиқча изоҳга хожат йўқ. Погбанинг “қизил иблислар”га мос футболчи эмаслиги, унинг тезроқ жамоадан кетиши кераклиги ҳақида авваллари ҳам кўп бор таъкидлаганмиз. Шунга қарамай, сўнгги мавсумда Пол барчасини бошидан бошлашга қарор қилди, бироқ жамоаси учун ҳеч қандай наф бергани йўқ. Тан олиш лозим, “Реал Мадрид”га трансфери барбод бўлгач, футболчи тамомила ўзгариб қолди. Боз устига,орттирилган жароҳатлар ҳам уни катта футболдан узоқлаштириб юборди.

Эден Азар

Очиғи, Эден ўз фаолиятидаги энг омадсиз мавсумни ўтказмоқда. Белгиялик футболчи янги иқлим ва янги жамоага жуда секин мослашди. Бу ҳам етмаганидек, орттирилган жароҳатлар унинг Зидан тактикасидан тушиб қолишига сабаб бўлди. Бундай катта сумма эвазига харид қилинган футболчининг трансфери омадсиз чиққани ҳақида барча фикр билдиришда давом этмоқда. Энг ачинарлиси шундаки, ўтган мавсум ёзида амалга ошган энг шов-шувли трансфердан “Реал Мадрид” деярли фойда кўргани йўқ. “Реал Мадрид” Йовични сотиш орқали ўз пулларини қайтариб олиши мумкин, бироқ эндиликда Азар учун ҳеч ким 100 миллион евро тўламаслиги кундек равшан. Мавсум бошида Флорентина Перес бельгиялик футболчи Роналдунинг ўрнини билдирмаслик учун жамоага жалб этган ва Эден клубнинг янги етакчиси бўлиши керак эди. Бугунги кунда келиб, “Реал” янги етакчилик бўлмади, Зидан эса ҳужум чизиғидаги муаммоларни бартараф эта олмади. Қисқача қилиб айтганда, давом этаётган мавсумда ҳеч ким кераксизлик борасида Эден Азарнинг олдига туша олмаяпти. Катта эҳтимол билан туша олмаса ҳам керак.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 07:13, 22.03.2020.
Ўқилди: 8855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.