Англия премьер-лигаси мавсумни якунлашнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда.
"The Telegraph" тарқатган хабарга кўра, вариантлар орасида мавсумни 1 июнь куни қайта бошлаш ғояси ҳам мавжуд. Бундай ҳолатда барча учрашувлар 6 ҳафта ичида ўтказилади ва мухлисларсиз ўтказилади.
Мавсум июль ойи ўртасида якунланишига қарамай, янги мавсумни АПЛ 8 август куни бошлашни режалаштирмоқда. Европада коронавирус кенг тарқалиб бораётганини инобатга олганда, мавсумни шундай услубда якунлаш эҳтимоли энг юқори вариант экани тилга олинмоқда.