Мадриднинг “Атлетико” клуби “Глазго Рейнджерс” ҳужумчиси Альфредо Морелосни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Маълумот учун, 23 ёшли колумбиялик ҳужумчи Шотландия клубида 45та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол урган. Футболчини Британия матбуотида “янги Фалькао” деб аташмоқда.