"Вольфсбург" эртага, 23-март куни машғулотларини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Kicker хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бундеслига 2-апрелга қадар тўхтатилганди. Ҳозирча клублар карантинни узайтириш мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот олишмади.
Жамоа душанба кунидан бошлаб машғулотларни давом эттириши мумкин.
Маълумот ўрнида, "Вольфсбург" Европа Лигаси 1/8 финалининг биринчи учрашувида "Шахтёр"га мағлуб бўлган эди (1:2). Бундеслигада жамоа еттинчи ўринда бормоқда.