Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нголо Канте: “Мен айнан унга ўхшашни жуда ҳам истайман”

Баҳо:
+ | -

“Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Нголо Канте “BBCsport” нашри учун қизиқарли интервью берди. Амалдаги ЖЧ ғолибини асосан майдон ташқарисидаги ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди.

- Нголо жамоадошларинг исмининг қисқартириб мурожаат қилишадими?

- Мени NG деб аташади. Тўғриси, бунга кўникиб қолганман.

- Футболдан ташқари, қандай спорт турини ҳуш кўрасан?

- Ўйлашимча теннис. Имкон бўлиши билан теннис кортига боришга ҳаракат қиламан.

- Сени нимадандир ғазабланасанми?

- Албатта мен ҳам барча инсонлар каби ғазабланаман. Базида айрим инсонларнинг мен ҳақимда билдирган фикридан ғазабланаман. Бу дарҳақиқат, инсонга оғир ботиши ва уни ғазаблантириши мумкин. Сен ҳақингда тинмай ёмон сўзларни айтувчи инсонлар ўзлари сезмаган холда сени ғазаблантиришади.

- Караоке куйлаганингда, қайси қўшиқдан бошлайсан?

- Доимо “Dream” груҳининг қўшиқларидан бошлайман. Айниқса, улар томонидан “ЖЧ 2018” бағишлаган қўшиқ ширин хотираларни ёдга солади. Шу сабабли, доимо караокеда шу қўшиқни куйлайман.

- Ўша Жаҳон чемпионати ҳақидаги энг ёқимли хотираларинг билан ўртоқлашсанг?!

- Бу ажойиб саргузаштдек туюлади. Шунингдек, жуда катта тажриба мактаби. Мен бутун дунёга қарши Франсия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилганман. Мусобақада ғолиб чиқишнинг амалга ошириш мушкул бўлган вазифалардан бири саналади. 2018-йилдаги чемпионлик ҳаётимдаги энг ёқимли дақиқаларни менга тақдим этгани билан ёдимда абадий қолади.

- Қийил паллада қолганингда қўшиқ тинглайсанми?

- Очиғи, “Челси”га ўтгач, мослашиб кетишга жуда мушкул бщлган. Менда руҳий тушкунлик бор эди. Янги жамоамда барчаси бошқача бўлгани учун ва менинг камгаплигим сабабли тўлиқ чиқишиб кетишда муаммолар пайдо бўлган. Ўша даврларда доиммо Sexion d'Assaut гуруҳининг қўшиқларини тинглар эдим.

- Агар сенда ўзинг учун супериқтидор танлаш имкони бўлганида қандай устунликка эга бўлишни истайсан?

- Агар танлаш керак бўлса, мен бир лаҳзада ўзим истаган жойда пайдо бўлишни кўраман.

- Қайси кинодаги қаҳрамоннинг ролини ижро этган бўлар эдинг?

- Гладиатор филмидаги Максимус ролини! Сабаби, бу мен энг севиб томоша қилган кино. Мен айнан унга ўхшашни жуда ҳам истайман.

- Қайси таомни ёқтирасан?

- Ғарбий африкада бу таомни тееп деб аташади. Уйга борганимда, онам ёки холам албатта шу таомни тайёрлаб беришади. Бу овқатни танаввул қилишни ҳуш кўраман.

- Сенинг ўйининг барчага Макалелени эслатиб юборади. У сен ўхшашни истаган футболчими?

- Фақат Клодга ўхшашни истамайман. Ёшлигимда у Франсия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилар эди. Албатта, унинг ўйинларини кузатиб борганман, бироқ мен Роналдо ва Роналдинога ўхшашни истаганман. Яна Марадонага бўлган ҳурматим ҳам чексиз. Айнан шу футболчилар менга барчадан кўра кўпроқ ёқар эди.

Манба: BBC sport
Киритилди: 03:18, 23.03.2020.
Ўқилди: 5965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.