Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Хуан Мата Англия чемпионлигини қўлга киритиш ниятида эканлигини яширмади.
— Футболчилик фаолиятимни якунлагунимга қадар чемпион бўлишни хоҳлайман. Де Хеа менга ўз таасуроотлари ҳақида гапириб берди. Афтидан улар биринчи мавсумида чемпионликни қўлга киритиш учун 1 очко камлик қилган, лекин иккинчи уринишда чемпион бўлган. У бунга ишониб бўлмаслигини айтганди. Барчаси қизил рангли формада амалга ошганини ақлбовар қилмасди. Умид қиламанки, бундай давр яна қайтади. Балки 50 ёшгача ўйнашимга тўғри келар, аммо, чемпион бўла олмасам, бунинг ёмон томони йўқ. Агар бу амалга ошмаса бундан хафа бўлмайман, лекин совринларни ютиш ортиқчалик қилмайди. Агар мендан нимани афзал кўришимни сўрашса, иккиланмасдан Премьер-лига дейман», — Матанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN.