Испания матбуотида яна бир қайғули хабар чоп этилди.
85 ёшли мураббий Бенито Хоанег коронавирусдан вафот этди. У бир неча ой олдин инсултни бошдан ўтказган эди.
Маълумот учун, Хоанег Испания клубларидаги фаолияти билан яхши таниш. У 1989 йили “Эспаньол”ни бошқарган. Ўшанда жамоа қуйи дивизионга тушиб кетган эди.