Беларусь футболи раҳбарлари COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли чемпионатни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишди.
"Федерация чемпионатни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, стадионларга мухлислар киритилади. Ўйинлар ишқибозлар билан бирга ўтказилади. Раҳбарият Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан алоқада бўлиб турибди. Вазият мавсумни тўхтатадиган даражада оғир эмас.
Мамлакатда 81 киши вирус билан зарарланган. Улардан 22 нафари соғайди. Демак, айни пайтда беморлар сони 50дан кўпроқ. Шунинг учун мусобақалар кейинроққа қолдирилмайди. Иккинчи тур 27 март куни старт олади. Мавсумни давом эттирамиз.
УЕФА бизга чемпионатни тўхтатишни маслаҳат бердими? Йўқ. Бир марта видеоконференция ўтказилди. Лекин УЕФА ички мусобақаларни федерациялар ихтиёрига топширди", – деди Беларусь футбол федерацияси матбуот котиби Александр Олейник "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь – футбол чемпионати давом эттирилаётган Европадаги ягона давлат.