Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

ОЧЛ. «Пахтакор» гуруҳ босқичининг қолган ўйинларини Тошкентда қабул қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигаси "B" гуруҳининг қолган барча ўйинлари Тошкентда ўтказилиши мумкин. Агар гуруҳ аъзолари рози бўлса ва «Пахтакор» мезбонлик қилиш истагини билдирса. Бу ҳақда журналист Бобур Акмалов ўзининг телеграмдаги канали орқали хабар тарқатди.

«Пахтакор» расмий сайти хабарига кўра, ОФК Чемпионлар лигасининг 2020 йилги баҳслари давом этиши бўйича клублар ва миллий ассоциацияларга хат йўллади.

Унга кўра, кўриб чиқилган ва муҳокамада бўлган уч вариантдан энг қулайи саналган марказлашган формат танлаб олинди. Гуруҳ босқичи учрашувлари бир мамлакатда давом эттирилади. Клублар ва миллий ассоциациялар таклифи асосида ОФК гуруҳ баҳсларини маълум мамлакатга топширади. Ушбу ўйинларнинг август ойидан аввал ўтмаслиги белгиланган. Чунки минтақамизда ёз фасли ҳарорати августдан олдин футбол ўйнашга катта қийинчилик туғдиради.

«Пахтакор» мезбонликка рағбат билдирса, биз 2002 йилги ОЧЛда бўлгани каби 4 жамоанинг ўзаро ўйинларига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Эсингизда бўлса, ўшанда «Пахтакор» Ироқнинг "Ат-Талаба" жамоасини ва Туркманистоннинг "Ниса" клубини бир хил – 3:0 ҳисобида, Эрон гранди "Пирузи" жамоасини эса Миржалол Қосимовнинг бурчакдан пасини голга айлантирган Анвар Солиев зарбаси эвазига мағлуб этганди.

Ўшанда «Пахтакор» стадиони 55.000 томошабинни ўз бағрига сиғдирган, ўша мавсумда клуб ярим финалгача борган, йил якунида Осиёнинг энг яхши клуби, деб топилганди.

Киритилди: 15:54, 25.03.2020.
Ўқилди: 6156 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.