Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг укаси вафот этди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар тарқатди.
Пеленинг укаси Зека Насименту 77 ёшида оламдан ўтди. У бир неча йилдан буён саратон касаллигидан азият чекиб келаётган эди.
Маълумот учун, Зека ҳам футболчи бўлган. “Футбол қироли”нинг укаси 1961-1962 йиллари “Сантос” шарафини ҳимоя қилган, кейинчилик бизнес билан шуғулланган ва футболни ташлаган.