Туриннинг «Ювентус» клуби асосий дарвозабони Войцех Шчесни тезроқ Италия чемпионати давом эттирилишига умид қилмоқда.
«Карантин қабул қилиш учун чиқарилган қарорга икки ҳафта бўлди. Мен доим ёлғиз қолишга мажбур бўлдим, чунки, оилам Польшага кетди. Бундай вазиятларни енгиш осон эмас. Ҳар куни кўп ухлайман, лекин айни пайтда машғулотларга кўп вақт топяпман. Яқин келажакда чемпионатни давом эттириш эҳтимолини ёдда тутаман, шу сабабли, ўзимни формада ушлаб туришим керак.
Бир нечта жамоадошларим коронавирус билан касалланганликларини билиш ёқимсиз бўлди. Яхшиямки, уларнинг барчасида енгил касаллик бўлган. Бундай вазиятда энг тўғри қарор – уйда қолиш», — деди Войцех Шчесни.