Коронавирус "қироллик клуби" иқтисодиётига "зарба" берди.
“Реал” ўз бюджетидаги балансни тўғрилаш мақсадида ёзги трансфер вақтида 5 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри ёзмоқда.
Рўйхатда биринчи ўринда юқори маош оладиган ярим ҳимоячи Гарет Бэйл турибди. Шунингдек, “қаймоқранглилар” уэльслик футболчидан ташқари Лука Модричдан ҳам қутулмоқчи.
Қолаверса, мадридликлар Хамес Родригес ва ҳимоячилар Начо Фернандес, Марсело билан ҳам хайрлашади. Бразилиялик футболчини “Ювентус” ўз сафига қўшиб олмоқчи.