РФИнинг фахрий президенти Вячеслав Колосков Россия телевидениеси орқали Белоруссия чемпионатини намойиш қилишларига қаршилигини айтиб ўтди.
— Жума куни уларнинг иккита ўйинларини томоша қилишга ҳаракат қилиб кўрдим. Бу қандайдир бемаъни ишқий фильмларга ўхшайди. На мухлислар бор, на тажриба бор. Ҳеч нарса йўқ. Биз бўлса бу бемаъниликни марказий телевидениемиз орқали намойиш қилиб ўтирибмиз. Илгари ТВ орқали "Спорт қаҳрамонлари" деган кўрсатув эфирга узатиларди. Мана шу қаҳрамонларни кўрсатинглар уларнинг чемпионатини ўрнига! 1988 йилги Олимпияда финалида ўзаро баҳс олиб борган СССР — Бразилия ўйинини намойиш этинг. 1979 йилги Хоккей мусобақаларини кўрсатинг. Нима учун мен БАТЭ ёки шунга ўхшаган жамоани ўйинини томоша қилишим керак!? — Колосковнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RT.