Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио 1-1 Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано 2-1 Сельта
11/01 18:00 Алавес 0-1 Жирона
11/01 19:00 Эмполи 1-3 Лечче
11/01 19:00 Удинезе 0-0 Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид 1-0 Бетис
11/01 22:00 Торино 1-1 Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол 1-1 Леганес
12/01 00:45 Милан 1-1 Кальяри
12/01 01:00 Севилья 1-1 Валенсия
12/01 16:30 Женоа - Парма
12/01 18:00 Лас-Пальмас - Хетафе
12/01 19:00 Венеция - Интер
12/01 20:15 Атлетико - Осасуна
12/01 22:00 Болонья - Рома
13/01 00:45 Наполи - Верона

"Сельта" етакчилари карантинни бузган футболчини жазоланишини талаб қилишмоқда

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг "Сельта" клуби ҳужумчиси Пионе Систо Испаниядан Данияга қайтиш учун бир суткалик вақтини йўқотиш билан бир қаторда, карантин қоидаларини ҳам бузди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Систо Испанияда эди, бироқ, қандайдир вақт оралиғида у ўз юртига - Данияга қайтишга қарор қилди, бу ҳақда ҳатто клуб расмийларини ҳам огоҳлантирмади. Гарчи, коронавирус сабабли Европадаги барча авиақатновлар бекор қилинган бўлишига қарамасдан, Систо ўзининг шахсий автомобилида йўлга тушди.

Копенгагенга етиб бориш учун 27 соат талаб этилди, шу вақт мобайнида ҳужумчи 2 800 километр йўл босиб ўтди. Футболчи Данияга етиб боргач, қаерда эканлигини маълум қилди.

"Сельта" клуби етакчилари жамоадошининг бу ишидан хабар топгач, клуб раҳбариятидан Систони кескин жазолашларини талаб қилишмоқда.

Айни пайтда Испанияда коронавирусдан зарарланганларнинг сони 78 минг нафардан зиёдроқ. Уларнинг 6,5 минг нафари ўлиб билан олишмоқда. 14 минг нафар инсон эса даволанишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 23:07, 29.03.2020.
Ўқилди: 1992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.