Кириш Регистрация
03/06 23:30 Вердер - Айнтрахт Франкфурт

Хабарлар

"Реал"дан ёзда кимлар кетади-ю, кимлар келади

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz “Реал Мадрид” кўз тиккан футболчилар ва ёзда клубдан кетиши керак бўлганлар билан таништириб ўтади.

Жамоада ким ортиқча?

Аслида, жамоага янги футболчини жалб этишдан аввал кераксиз футболчиларни сотиб юбориш талаб этилади. Бу футболнинг ёзилмагани қонуни эканлигини ҳеч кимга сир эмас.  Боз устига. Коронавирус маш-машаларидан сўнг, гранд жамоалар бюжетдаги пулларни қайта-қайта санашга тушиб кетди.

Юлдузларни бир том остида йиғиш қанчалар қимматга тушишини инобатга олсак, эндиликда “Реал Мадрид” ҳам трансфер ойнасида фаол бўлишдан бошқа чораси йўқ.  Эндиликда “Реал” “голфчи” Бейл, абадий заҳира футболчиси Мариано Диаз, кераксиз Ҳамес Родригес ва Лукас Васкесларни сотишдан бошқа чораси йўқ.

АS нашри берган хабарларга қараганда “қироллик клуби” ёзда Лука Модрич, Марсело, Начо, Браҳим Диазларни ҳам сотувга қўйиши кутилмоқда. Мана буни энди катта маштабдаги қайта қуруш десак, адашмаган бўламиз. Шуниндек, Лука Йовични ҳам бу рўйхатга қўшсак, келаси мавсумда “Реал Мадрид”нинг кўриниши буткул ўзгариб кетиши аниқ.

Ижарадан қайтадиганларнинг келажаги қандай?

Мадрид клубининг ижарадаги футболчилари кўзни қамаштиради. Эдегор, Хакими, Одриосола, Регилон, Себальос, Кубо, Лунин  ва бошқалар. Ҳакими ва Эдеогорлар аллақачон Мадридга қайтиш ниятида эканлигини расман эълон қилиб бўлди. Регилон эса, ўйин амалиёти тақдим этилсагина яна “Реал” либосини киймоқчи бўлса, Себалос “Арсенал”да қолмоқчи эмас.
Агар “қаймоқранглилар” ёзда Модрични сотиб юборса, катта эҳтимол билан жамоанинг ярим ҳимоясидан Мартин Эдегор муҳим ўрин эгаллайди.

“Реал Мадрид” ёзда кимларга кўз тикмоқда?

Бугунги кунда “қаймоқранглилар” нишонида турган учта футболчи номи маълум бўлиб улгурди. Унга кўра, келаси мавсумда “қаймоқранглилар” Садио Мане, Эрлинг Холанд ва Эдуардо Камавинга турибди.

Садио Мане

Сенегаллик футболчининг нималарга қодир эканлгини алоҳида тўхталиб ўтириш шарт эмас. У “Ливерпуль” жамоасида қўлидан нима келишини барчага исботлаб қўйди. Нима бўлган тақдирда ҳам, Садио “Реал Мадрид”га кутилганидек эффект бермаслиги мумкин. Сабаби, у жуда камтарин футболчи. Боз устига, медиаодам ҳам эмас. У Роналду ёки Бейл сингари ижтимоий тармоқлар юлдуз ҳам эмас. Тўгри, қайсидир маънода Мане клубнинг ўйинини яхшилаши мумкин, бироқ “Реал Мадрид” учун бу камлик қилади. Қолаверса, АПЛдан келган вингерлардан бири қандай аҳволга тушиб қолганини барча кўрди. Шунингдек, Винисиус ва Родриго сингари ёш иқтидорлар бор жамоага Мане шарт эмас. Шунчаки, бор футболчиларга имконият яратиб беришнинг ўзи кифоя.

Эрлинг Холанд

Бундан бир неча йиллар илгари Флорентина Перес Роберт Левандоскини ҳарид қилмай катта хатога йўл қўйган эди. Агар ўшанда “Реал Мадрид” полякни жамоага олиб келганида, ички биринчиликда “Барселона”ни ортиқча қийинчиликсиз доғда қолдирган бўлар эди. Бугунги кунда Пересда айбини ювиш имкони мавжуд. Бунинг учун “Боруссиа Дортмунд”  сафидаги Эрлинг Холандни Мадридга олиб келиш керак. Бугунги кунда Бензема қанчалар яхши формада бўлмасин, “Реал Мадрид”га олдинги чизиқдаги “қотил” ҳужумчи керак. Бенземанинг майдондаги ҳаракатлари Роналду сингари “киллер” футболчи билан яхши фойда берган. Эндиликда, Холанд Роналдунинг ўрнини боса олса, Холанд Мадрид учун катта ғалабаларни олиб келишга қодир футболчи. Бундан ташқари, агар Эдегор асосий таркибга қайтарилса, Холанд ва Мартин жуфтлиги янги “Реал Мадрид”нинг тезда оёққа туриб олишига кўмак беради.

Эдуардо Камавинга («Ренн»)

“Реал Мадрид” ўз услубида ёш ва иқтидорли футболчиларни излашда давом этмоқда. 17 ёшли Камавинганинг Мадрид нишонида тургани нормал ҳолат. Франсиялик футболчи келажакда Казимиронинг ўрнини ортиқча муаммосиз тўлдириши мумкин. Унинг таҳминий трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда. АС нашри берган хабарларга қараганда, бу трансферни шахсан Зайниддин Зиданнинг ўзи ташкиллаштирмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас. Эдуардо “Реал Мадрид” либосини кийиш учун турли клубларда ижарада ҳаракат қилишга ҳам тайёр. Бу трансфер “Реал Мадрид” учун келажакда катта наф келтириши турган гап.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:24, 30.03.2020.
Ўқилди: 9332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.