«Ростов» ярим ҳимоячиси Роман Еременко жамоанинг март ойидаги энг яхши футболчиси топилди.
Клуб расмий сайти орқали ўтказилган сўровномада 33 ёшли 24% овоз билан ғолиб чиқди. Ундан кейинги ўринларни Ивелин Попов (17,8%) ва Хорен Байрамян (17%) эгаллади.
Еременко мавсумнинг баҳорги қисмида Премьер-лиганинг 3та ўйинида майдонга тушиб, ЦСКАга қарши ўйинда гол урди.
Еременко 2019 йилнинг октябрь ойида «Ростов»нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.