Кириш Регистрация

Карантинга ёрдам. «Сўғдиёна» ПФК хайрли ишга қўл урди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда коронавирус ваҳимаси ҳеч бир давлатни четлаб ўтмаяпти.

Юртимизда 16-мартдан карантин эълон қилингани ҳамда барча спорт тадбирлари тўхтатилганидан хабарингиз бор. Буларнинг барчаси дунё жамоатчилиги диққат-марказида бўлиб турган коронавирусга қарши самарали курашиш йўлида қилинмоқда.

Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари, мураббийлар штаби ва жамоа рахбарияти шундай синовли кунларда халқимиз дардига малҳам бўлиш мақсадида хайрли ишга қўл ўришди ва ўз маошларининг маълум қисмини карантинда қолаётган аҳоли ҳамда мехрибонлик уйидаги болалар соғлиғи учун ажратишга қарор қилишди.

Жамоамиз аъзоларидан йиғилган пулларга қўшимча тиббий ниқоблар, тиббий қўлқоплар ва бошқа керакли нарсалар харид қилинди. “Сўғдиёна” ПФК Ўзбекистон аҳолисини шу кунларда қийнаётган глобал муаммога бефарқ қараб турмайди ва юртимиздан коронавирус тезроқ даф бўлиши учун қўлдан келганча ўз ҳиссасини қўшади.

Шу ўринда Суперлиганинг бошқа клубларини ҳам #карантингаёрдам хештеги орқали ўзига хос аксияга чорлаб қоламиз. Зеро, бу касаллик фақат коронавирусга чалинганлар муаммоси эмас, балки ҳаммамиз учун долзарб масаладир.

Умид қиламизки, ҳали қувончли кунлар олдинда. Коронавирусни йўқотиш фақат Давлат зиммасидаги иш бўлиб қолмасдан бунга қарши барча кураш олиб бориши лозим. Бунинг учун сиздан талаб қилинадигани уйда қолиш ва саломатлик гигиенасига амал қилишдир.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати.

Киритилди: 22:25, 01.04.2020.
Ўқилди: 2352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик