Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Англияда коронавирус тарқалишига "Атлетико" мухлислари сабабчими?

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Ливерпуль" клуби соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Мэтью Эштоннинг айтишича, ЕЧЛ доирасида бўлиб ўтган «Ливерпуль» — «Атлетико» жамоалари ўртасидаги учрашув мобайнида «Энфилд»га ташриф буюрган "Атлетико" мухлислари коронавирус пандемиясини ўзлари билан олиб келишган ва уларнинг асорат бутун бошли Буюк Британияга зарар келтирмоқда.

ЕЧЛнинг 1/8 финал босқичи доирасида «Ливерпуль» ҳамда «Атлетико» клублари ўртасидаги учрашув 11 март куни бўлиб ўтганди. Ўша пайтларда Буюк Британияда коронавирусдан зарарланганлар айтарли бўлмаган, шу сабабли, ҳукумат раҳбарлари стадионга мухлисларнинг ташрифига тақиқ қўймаган эди. Ўша баҳсда «Энфилд»га "Атлетико"нинг 3000 нафарга яқин мухлислари ташриф буюрган эди.

Ҳозирги кунга келиб Буюк Британияда ушбу касаллик билан азият чекаётганлар сони 30 минг нафардан ортиқ. "Ливерпуль" клуби соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Мэтью Эштоннинг фикрича, ушбу баҳс коронавируснинг Буюк Британияда кўпайиб кетишига сабаб бўлган.

«Одамлар камдан кам ҳолатда нотўғри қарор қабул қилишида. Эҳтимол, ўша пайтда вазиятнинг жиддийлиги ҳукуматга тушунарсиз бўлганди. Биз ҳеч қачон аниқ билмаймиз, бироқ, аминманки, «Атлетико» мухлислари ўзлари билан юртимизга коронавирусни олиб келишган ва асоратларини бизга ташлаб кетишган», — деди Эштон.

Киритилди: 12:14, 03.04.2020.
Ўқилди: 3882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.