Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Реал Мадрид” собиқ футболчиси барча қинғир ишларини тан олди

Баҳо:
+ | -

Робиньо майдон ичида ҳам унинг ташқарисида ҳам бирдек фаол ҳаёт тарзини олиб боргани билан жуда машхур десак, адашмаган бўламиз. Таниқли “Маrcа” нашри бразилиялик футболчининг ҳайратланарли интервьюларини бир ерга жамлаб, эътиборингизга ҳавола этади.

“Реал Мадрид”га келиш ва янги орзулар

Робиньо “Сантос”дан “қироллик клуби” сафига бориб қўшилганида, барча унинг келажаги порлоқ экалигини башорат қилган эди. Ўз вақтида ҳужумчисини Католиниянинг “Барселона” жамоаси ўз сафига қўшиб олмоқчи ҳам бўлганидан хабарингиз бормиди?

“Мадридга кўчиб келганимда, бу ерда бир нечта ажойиб бразилиялик йигитларга кўзим тушди. Бундан ташқари, Вандерлей Лушенбург жамоа мураббийи эди. Шундай экан, “Барселона”га ўтишимдан нима наф?

“Кўпчилик менинг “олтин тўп”га эга чиқишимни башорат қилганидан хабарим бор. Қачонки сен ҳақингда шахан Пеле сўзласа, бу инсонларга таъсир ўтказмай қолмайди. Бизни жуда кўп солиширишган. Шунга қарамай, янги Пеле ҳеч қачон бўлмайди. Бугун ҳам эртага ҳам янги Пеле пайдо бўлмайди.

“Дебют учрашувим жуда ажойиб ўтган. Эндигина Мадридга кўчиб келганим боис, жуда асабийлашар эдим. Менга биринчи бор тўп узатишлари билан ўзимда енгиллик ҳис этдим. Дарров “Кадис” футболчисини осонлик билан алдаб ўтдим ва ҳаммаси шундан бошланиб кетди…”

Аламли юриш

 

“Реал Мадрид”даги ажойиб натижаларга қарамай, ( 35 та гол 27 та ассист) клуб бразилиялик футболчини олиб қолмасликка қарор қилди. Вазият якунида, “қироллик клуби” Робиньонинг трансферидан яхшигина пул ҳам ишлаб олишгани эътиборга молик.

“Менинг асосий мақсадим “Челси” сафига ўтиш эди. Клубнинг ўша даврдаги мураббийи Луис Фелиппе Сколари жамоасида менга эхтиёж борлигини айтгани учун ҳам Лондонга йўл олишни режалаштирган эдим.

Афсуски, “Реал Мадрид” раҳбарлари “Челси” мутасаддилари билан чиқиша олмади. Мардидга “Челси” менинг номимдаги футболкаларни шартнома имзолашдан аввал сотувга қўйгани манзур келмаган экан.”

 

“Ҳеч қачон Мадридни тарк этганимдан афсусланмайман. Шунчаки, барчаси ёқимсиз алфозда якунлаганига ачинаман. Мадрид менга ўз эшикларини очган ва Европага мени танитган клуб эди”

“Мен совуққонлик билан қарор чиқармадим. Оқибати ҳақида ўйламадим. Афсуски ёшингиз улғайиб тажрибангиз ортганидагина хатоларингизни англаб етар экансиз.

“Яна бир бор менга бутун дунё футболи эшикларини очган Флорентина Перес билан учрашишни хоҳлайман. Уни маҳкам бағримга босиб, ўз тилакларимни билдиришни, менга қилган яхшиликлари учун минаддорчилик билдиришни истайман.

 

Манчестердаги тунгги клублар

Якунда “Манчестер Сити”дан тушган таклифни қабул қилган Робиньо катта моаш ва ажойиб ҳаётга кириб келди.

“Менга Манчестер шахри жуда ҳам ёқди. Катта ресторанлар, клуб ва … Келинг яшириб ўтирмайлик, у ернинг тунгги клублари ҳам жуда манзур келган эди.

 

“Доимо ҳаётдан завқланиб яшашни ҳуш кўрганман. Шунга қарамай, инглизлар менданда кўпроқ тунгги клубда бўлишларини кўриб ҳайрон қолар эдим. Жо Харт, Мико, Филлипс сингари футболчилари тун бўйи тунги клубларда бўлсада, доимо бразилияликлни оав нишонида қолб кетар эди.”

 

“ “Сити”нинг раҳбари Шайх Мансур билан бир неча бор суҳбатлашганман. Бизнинг суҳбатларимизда у Кака ва Мессини жамоага олиб келиш борасида катта ҳажмдаги ишни амалга ошираётгани ҳақида тинмай сўзлар эди”

 

“Мен ўзим ҳаракат қилган жамоаларимнинг барчасида чемпионликни қўлга киритганман. Афсуски, “Сити” бундан мустасно. Фақат шу омилгина мени бироз хомуш қилади.

 

Жамоадошлари ҳақида

Бразилиялик футболчининг жамоадошлар борасида омади келгани рост. Златан, Бекхэм, Зидан, Рамос, Карлос…

“Златан менга :"Сени “Милан”га олиб келишларини мен талаб қилганман. Шундай экан, сен мен туфайли шу ердасан”,-деб такрорлайверар эди. Уни кибрли деб ўйламанг! Бу шунчаки ўз кучига бўлган ишонч. Менимча чинакам ҳужумчи ана шундай бўлиши керак”

“Машғулотлар чоғида у нуқул Женнаро Гаттузони жангга чорлайверар эди. Қора белбоғ соҳиби бўлган Златан ва Гаттузо ўртасидаги жанг қандай якунланган? Албатта ҳар сафар Ибра ғолиб чиқар эди.

“Бекхэм доиммо бразилияликлар билан бирга бўлган. У бизнинг Мадриддаги ҳамюртларим сингари менга яқин эди. Аслида маҳаллий футболчилар уни испан тилидан кўра португалча сўзлашишига хасад қилишар эди.”

Манба: Marca
Киритилди: 18:15, 04.04.2020.
Ўқилди: 8520 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.