Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Юрген Клопп: жанжаллар, сотувчилик ва шифокор бўлиш ҳақида (ФОТО)

Баҳо:
+ | -

Юрген Клопп. Айни дамда дунёнинг энг кучли мураббийси "Боруссия"даги ёрқин онларини бошлагунига қадар зиддиятли даврни бошдан кечирган. Қуйида шу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

Клопп "Майнц"даги кўп мураббийларни ёқтирмаган

90-йилларнинг охирида Клопп "Майнц"да катта обрўга эга эди. 1998 йилда у деярли саккиз йилни клубга бағишлади, мураббий бўлишни исташини кўп маротаба айтди ва бир неча бор ишора қилди – "Майнц"да янги карьерамни бошласам яхши бўларди".

Харалд Штруц ("Майнц"нинг собиқ президенти, ушбу лавозимда 29 йил давомида – 1988 йилдан 2017 йилгача ишлаган ): "Юргеннинг ажойиб харизмаси бор эди. У қийин дамларда футболчиларни қандай руҳлантиришни биларди. У жуда ақлли. Мен ўйлайманки, "Ҳозирда ким мураббий бўлиши мумкин?" деб сўрасангиз, ҳар бир ўйинчи Юрген Клопп деб жавоб берарди".

Клопп беш йил давомида бирга ўйнаган "Майнц"нинг собиқ жамоадоши Девид Вагнер шундай деганди: "Юрген – ўртача футболчи. Аммо у ваколатига кўра ҳар қандай мураббийдан анча кучлироқ эди".

Вагнернинг сўзларини Клоппнинг ҳаракатлари ҳам исботлайди – мураббийларнинг қарорларида бирор нарса ёқмаган заҳотиёқ у дарҳол спорт директори Кристиан Хайндел ёки Штруцга шикоят билан югурарди.

1997 йилда Рейнхард Сартиг "Майнц"га келди ва у Клопп билан бошиданоқ яхши алоқада эмасди. "Майнц" ҳар доимги схемага кўра 4 ҳимоячи билан ўйнаган. Сартиг жамоанинг муаммолари ҳимоянинг сустлиги билан боғлиқ деб ҳисоблаган ва шунинг учун 5 нафар ўйинчини ҳимояга доимий равишда киритган.

"Клопп менинг кабинетимга кириб келди, – деди Хайндел. – У доимгидек қўлларини силкиди ва Сартиг клубни хароб қилмоқда деб қичқирди. Мен ундан тинчланишини сўрадим, аммо фойдасиз эди. Мен Юргенга Сартиг билан гаплашишга ваъда бердим. Албатта, Сартиг мени тингламади – у мураббий эканлигини ва схемани ўзи танлаши кераклигини айтди. Клопп у билан ўйнаган, аммо улар ҳеч қачон дўст бўлишмаган».

Сартиг 5 ой ўтгач, "Майнц"дан истеъфога чиқди (кейинчалик Клопп ушбу қисқа вақт ичида жамоани кучсизлантирганини айтди). Кейинчалик Клопп билан алоқаси бўлмаган Дитмар Константини "Майнц"га мураббий бўлди. Юрген Клопп Константини ҳаттоки иккинчи Германия лигасига ҳам тортмайди, деб ўйлаган (бундан олдин у БАА ва Австрияда ишлаган), Константини Клоппни ўртача ўйинчи деб ҳисобларди ва кўпинча захирада қолдирарди.

Клоппнинг мураббий бўлиб шаклланишига Волфганг Франк таъсир кўрсатди – у ўйинни ҳурмат қилган ягона мураббий

«Юрген машғулотлардан кейин тез-тез олдимга келиб турарди. Биз у билан суҳбатлашардик, унга кейинги ўйинлар тактикаси, машғулотлар ва ўз қарорларимни тушунтирардим. У билмоқчи бўлган нарсалар мени доимо ҳайратда қолдирарди. Кейин, 90-йилларнинг охирида мен у ажойиб мураббий бўлишини билгандим. Бу вақт ва макон масаласи эди. Унинг "Майнце" да мураббий сифатида шакллангани жуда яхши - у ерда ҳамма унга таниш эди".

Сўзлар Волфганг Франкга тегишли. Клопп билан у атиги 4 йил ишлади (1995-1997, 1998-2000), шу вақт ичида Франк у учун ҳақиқий халоскор айланди:

1. У ҳар доим Клопп билан дўстона муносабат ўрнатган ягона мураббий.

2. Клопп Франкни ҳурмат қиларди, раҳбарият билан учрашувларда уни танқид қилмади.

3. Франк туфайли Клопп Бундеслигага ўтмаган. 1996/97 йилги мавсумдан олдин Клоппни "Арминия" таклиф қилди, аммо Франк ундан қолишини сўради, шунинг учун трансфер амалга ошмади.

2001 йилда аниқ бўлди: Клопп "Майнц"нинг кейинги мураббийи бўлади. Раҳбарият Экхард Краутцундан кейин кимнидир олиб келиш учун қўшимча пулга эга эмас эди, шунинг учун Клоппга ишонишди. Ундан олдин Клопп Франкни кўргани борган ва бу ҳақда маслаҳатлашган.

Хайндлнинг сўзларига кўра, "Майнц" бош мураббийи лавозимини эгаллаш таклифидан кейин Клопп 5 сония ўйлаб кўрди ва кейин жавоб берди: "Ҳа, жуда ёқимли, мен тайёрман". Бир мунча вақт ўтгач Клопп бу жасоратни тушунтирди: Франк Клоппнинг тайинланишини тахмин қилди, шунинг учун уни мураббий бўлишга ундади.

Клопп Франкга кўп йиллар давомида кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. 2011 йилда Чемпионлар Лигаси финалида ютқазгандан сўнг у Франкни "Бавария" билан бўлган ўйиндаги хатоларни муҳокама қилишга чақирди. Икки йил ўтгач, Франк вафот этди - Клопп ўзининг севимли инсони билан хайрлашиш учун "Майнц-1995"даги барча жамоадошларини тўплади.

Клопп – бу ажойиб ижро ҳақида ҳикоя

2005 йилда "Bild" мухбирлари Юрген Клоппдан интервью олиб, агар футболчи бўлмаганида ким бўлишини сўрашган. Кейин Клопп бир зум ўйлаган ва ўз ҳаётини футболсиз тасаввур қила олмаслигини айтган. Ва бир неча йил ўтгач, у ўз таржимаи ҳолида ушбу мавзу ҳақида гапирди:

“Мен шифокор бўламан. Менимча, бу шарафли касб. Сиз фидойисиз ва бошқаларга ёрдам бериш фикри билан оворасиз. Менинг ёрдамчим синдромим бор. Агар мен ушбу соҳани танласам, жуда масъулиятли бўлардим деб ўйлайман. Аммо тиббиёт соҳасида зўрға муваффақиятга эришган бўлардим – чиндан ҳам ажойиб шифокор бўлишга ақлим етмайди».


Клопп ҳеч қачон бирон бир ишдан уялган эмас. Фаолиятининг бошида у озиқ-овқат дўконида ёрдамчи сифатида ишлаган. Шундай қилиб, у пул жамғарган – қуйи лигаларда (айниқса, ёш лигаларда) бериладиган иш ҳақи билан яшаш имконсиз эди.

Клопп ҳар қандай ишга ҳар доим ижобий муносабатда бўлган: “Одамнинг ғайрати ва хоҳиши муҳимдир. Агар хоҳласа, у ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиш йўлини топади. Агар инсон ишлаётган бўлса, у қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, у аллақачон ҳурматга лойиқдир".

Клопп ҳатто тактикада кўпроқ иштирок этишни хоҳлагани учун телевизорга чиқди. 2005 йилда ZDF раҳбарлари унга шунчаки иккинчи Бундеслигага ўтишда таҳлилчи ролини таклиф қилишди – Клопп рози бўлди, гарчи ўша пайтда "Майнц" Германия юқори лигасидан тушиб кетишга жуда бўлса-да. Клопп қўшимча таҳлиллар унга бу борада кучайишига ёрдам беради деб ишонди.

ZDFда у уч йил ишлади: 2006 йилги Жаҳон чемпионатида мутахассис эди, иккинчи немис дивизиони ўйинларини шарҳлади (жуда камдан-кам ҳолларда) ва ҳатто энг яхши шарҳ учун мукофотни олди (Йоханнес Кернер ва Урс Майер билан биргаликда Бундеслигадаги ўйинларни таҳлил қилди).

Унинг немис спорт дастурларида доимий иштироки 2008 йилда, у "Боруссия"га кўчиб ўтганида якунланди.

"Бу жуда ачинарли, аммо қилинадиган ҳеч нарса йўқ. Мен журналист эмасман, аввало мураббийман. Энди мен фақат жамоа билан ишлашга эътибор қаратаман, гарчи йигитлар (Карнер ва Майер) билан ишлаш ёқимли бўлса-да», деганди Юрген Клопп.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 00:58, 05.04.2020.
Ўқилди: 3035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.