Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Сиқилманг. У келади. Кутинг

Баҳо:
+ | -

Бўм-бўш стадионлар. Тўхтатилган лигалар ва Европа мусобақалари. Европа чемпионатининг бекор қилиниши ва кейинга қолдирилиши. Касалланган футболчилар ва мураббийлар.

Футбол тарихидаги энг глобал карантин.

Аввалига бу хитойча ҳазилга ўхшарди. Бу жуда узоқ жойда, биз билан эмас ва бизгача келмайди. Бу фитна, балки баъзи маҳаллий сиёсий ўйинлар. Бу шунчаки ўйин... Йўқ, бу оммавий ташвишга айланди, бу футболга ҳам ўз имзосини қўйди.

Бўш стадионлардаги Чемпионлар лигасининг мадҳияси футболга муҳаббатни қўзғатди. А сериясининг ўйинларини бекор қилиш – хафагарчилик билан, жимгина қабул қилинди.

Ўша ҳафта, сиз сайтларга кўзингиз тушганида фақат "тўхтатилган", "бекор қилинган", "юқтирилган", "томошабинсиз" сўзларини ўқий бошладингиз. Энг ёмони кейинроқ содир бўлди, барча лигалар тўхтатилди. Арзимаган бир неча кун ичида. Қачондир кимдир сизга шундай бўлади, деса, ишонармидингиз? Йўқ. Чунки бу иложсиздек туйиларди. Шундай шундай буюк зот борки, Унинг учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.

Тинчланинг, тушунинг. Энди одатлар ва режаларни ўзгартиринг. Ўрганиш ва янгича яшаш. Тонгни мулоҳазалар билан бошламанг, дам олиш кунлари ўйинларни ўтказиб юборманг, мусиқавий барларда ўтирманг ва шарҳловчининг овозига қўшилманг.

Ҳа, қийин. Дунёда ҳали жуда кўп қизиқарли нарсалар мавжуд. Мазкур сукунатдан унумли фойдаланинг. Ўйланг, кўринг, тингланг, ўқинг. Кутиб туринг. Тушуниш учун. Тушуниш учун. Ва кейин қайтиб келинг.

Ва унутманг: ҳозир асосийси одамларнинг соғлиғи ва ҳаётидир. Қолганлари унчалик муҳим эмас. Ҳатто футбол ҳам.

У қайтиб келади. Бу шубҳасиз. Вақт ўтиб, ҳозирги лаҳзалар бизга кичик аномалия, ғалати давр каби туюлади.

Ҳа, ҳозир қийин. Аммо футбол қайтгунича ғалати ҳис-туйғуларга тоқат қилиш мақсадга мувофиқдир. Кейин ҳар бир киши футбол ўзи учун нимани англатишини ўзи тушунади.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:00, 05.04.2020.
Ўқилди: 5461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.