Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Аср бошидаги энг зўр камбэк

Баҳо:
+ | -

Сенсациялар давом этади. Еттинчи апрель, навбат "Депортиво"га. Ла Коруньядаги "Риасор" ўйингоҳида кечган баҳсда испанларнинг умиди тугаб бўлганди. Чунки "Милан" уйида бир ҳафта олдин "Депор"ни ер тишлатган, 4:1 ҳисоби қайд этилган эди. 4:1. Ҳазил натижа эмас. Голларни Кака - икки марта, Шевченко ва Пирло йўллаганди. Биргина Пандианининг жавоб голи кўп нарса билдирмасди. Аммо кўп нарса бўлиб чиқди ўша гол.

Маълумот сифатида айтамиз, "Милан" ўша мавсум расмий чемпион саналарди. "Депортиво" гарчи ўша йиллари таркиби ёқимтой ўйинчилардан ташкил топган бўлса-да, қутурган "Милан" билан солиштириб бўлмасди. Бир кун олдин "Реал" ва "Арсенал" турнирни тарк этгани Карло Анчелотти шогирдларига тасодиф бўлиб туюлди. Шу боис, "Риасор"даги ҳаракатлардан хотиржамлик сезилиб турарди. Бешинчи дақиқадаёқ Пандиани ҳисобни очгач, Италия суперклуби ўзини йиғиб олди. Ҳужумлар уюштирди, бироқ барибир натижа алдаб қўйгани сезиларди. Валерон 35-дақиқа ўтаётганда ҳисобни ўзгартирди -2:0. Лукенинг танаффусга чиқиш олди 3-голни йўллаши бу кеча "Милан" аҳволотига яхши изоҳ эди.

Бир бўлимда учта гол ўтказиб юбориш одатини ушбу клуб кейинги мавсум – "Ливерпуль" билан финалда ҳам намойиш этганидан хулоса қилсак, Анчелотти йигитлари катта ҳисобли натижага тайёр эмас экан.

Шу ҳисобнинг ўзи "Депортиво"га етарли эди. Иккинчи бўлимда натижани янада мустаҳкамлаш учун Фран тўртинчи голни ҳам уриб қўйди. Тамом. Эртак давом этади. "Депортиво" ярим финалда! Тўғри, Хавьер Ирурета шогирдлари финалга бора олишмади, аммо "Милан"ни турнирдан чиқариб юборишларининг ўзи бир мавсумга етарли сенсация эди.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov

"Риасор"да кечган баҳс. Ҳалигача одам ишонмайдие...

Киритилди: 12:05, 07.04.2020.
Ўқилди: 3931 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.