Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Чин муҳаббат: Исломга меҳр қўйган 10 футболчи

Баҳо:
+1 | -

Дунё футболида Ислом динини қабул қилган футболчилар истаганча топилади. Бу жуда қувонарли ҳолат. Бугунги саҳифамизда мусулмонликни ўзига шараф деб билган чарм тўп усталари ҳақида сўз юритамиз.

Месут Ўзил

Албатта, мусулмон футболчилар деганда биринчилардан бўлиб айнан Ўзил кўз олдимизда гавдаланади. Боиси кўп бора унинг майдонга тушишдан олдин ёки майдонда Аллоҳга илтижо қилиб, дуо ўқиганини кўрганмиз. Ёки яқинда уйғур мусулмонларининг ёнини олиб, Хитойга қарши чиққанидан ҳам хабардорсиз. Ҳозирда Ўзил "Арсенал" сафида тўп сурмоқда.

 

Сами Хедира

Германиялик футболчининг мусулмон эканлигини балки, билмассиз. Аммо Сами ҳам худди Ўзил каби мусулмонлик бурчларини шараф билан бажариб келади. Қолганини Аллоҳ билгувчи.

Жердан Шакири

Швейцария терма жамоаси ҳамда "Ливерпуль" клуби вакили Жердан Шакири ҳам Ислом динига меҳр қўйган. Тўғри, буни майдонда мухлислар кўз ўнгида кўп ҳам кўрсатавермайди. Шунинг учунми, Шакирининг мусулмон эканлигини ҳамма ҳам билмас.

Поль Погба

Погба — мусулмон. Буни кўпчилик билади. Аммо франциялик футболчининг ташқи кўринишию айрим қилиқлари мусулмончиликка тўғри ҳам келмас. Лекин бу борада якдил хулоса чиқариш Ўзининг ҳукмида. Билганимиз, Погба Ислом динини қабул қилган.

Бакари Санья

"Манчестер Сити" клубидаги ўйинлари билан мухлисларга яхшигина танилган футболчи. Сенегалда туғилган, Франция терма жамоаси сафида ўйнаган. Санья сенегаллик бошқа бир миллатдоши — Садио Мане каби Ислом динини қабул қилган.

Эмре Жан

Эмре Жаннинг Ўзил билан ўхшаш томонлари кўп — иккаласининг ҳам миллати турк, иккаласи ҳам Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва ниҳоят иккаласи ҳам мусулмон.

Гранит Жака

Швейцариялик яна бир мусулмон футболчи. Жердан Шакирининг ватандоши. Айни дамда "Арсенал"да тўп сурадиган футболчи Исломни қабул қилган.

Арда Туран

Сўнгги пайтларда кўп марта  можаролар марказида қолган туркиялик футболчи. Юқоридаги турклардан фарқли равишда у Туркия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўхшаш томони эса – у ҳам мусульмон.

Мусса Дембеле

Бельгиялик Мусса Дембеле ҳам мусулмон ҳисобланади. У бу борада ягона эмас.

Маруань Феллайни

Яна бир бельгиялик мусулмон футболчи. Бир пайтлар "Эвертон", "Манчестер Юнайтед" каби клублардаги ўйини билан мухлислар эътиборига тушган Маруан ҳам юқоридаги 9 футболчи каби мусулмон.

 

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 22:24, 07.04.2020.
Ўқилди: 10346 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик