Беларусь футбол федерацияси расмий сайти Олий лиганинг 3-тур якунлари бўйича рамзий терма жамоани эълон қилди.
"Энергетик-БГУ" клуби аъзоси Жасур Яхшибоев рамзий жамоанинг ҳужум чизиғидан ўрин олди. Ўзбекистонлик футболчи "Минск"га қарши ўйинда жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган эди. Бундан ташқари, Яхшибоев мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.