Кириш Регистрация

АГМК собиқ футболчиси: "Қанча беришса ҳам, бошқа Ўзбекистонга бормайман"

Баҳо:
+ | -

“Рух” ҳавбеки Ярослав Мартинюк қайси чемпионатда ўйнашни ва қайси мамлакатда яшашни хоҳлашини айтди.

“Аниқ Ўзбекистонга бормас эдим. Бу фаолиятимдаги энг қийин давр бўлганди. Мен у ерда ярим йил бўлдим. Ўзбекистонда даҳшатли иқлим шароитлари мавжуд. Бундан ташқари, мен заводлар кўп, чанг шаҳарга борганман. Ўша ерларга қанча беришса ҳам, қайта бормасдим.

Кипрда яшаган бўлардим. У ерда 3 йил бўлганман, аммо бегона давлатда яшаш осон эмас. Унинг учун тилни яхши билишингиз керак ва даромадингиз ҳам яхши бўлиши керак. Мен бутун хаётимни Украинада яшаб ўтказмоқчиман”, -дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Мартинюк Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” (ҳозирги АГМК) клуби шарафини ҳимоя қилган.

 

Манба: tribuna.com
Киритилди: 17:56, 08.04.2020.
Ўқилди: 10462 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.