Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Нилуфар Қудратова: "Уйда вақтни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман"

Баҳо:
+ | -

Биласиз, айни пайтда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш учун барчамиздан уйда қолиш талаб қилинмоқда.

Натижада деярли барча мамлакатларда футбол учрашувлари ҳам о’тказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? Улар мухлисларга бу борада нималарни тавсия қилишади?

Бугун бу ҳақда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси етакчиларидан бири – Нилуфар Қудратова билан суҳбатлашдик.

"Тўғриси, майдонни жуда ҳам соғиндим. Бу соғинчни оддий сўзлар билан шунчаки таърифлашнинг имкони йўқ. Ишончим комилки, мухлисларимиз ҳам футбол учрашувлари яна старт олишини интиқлик билан кутишмоқда.
Лекин айни пайтда барчамиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда уйда қолиш, бу орқали коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олишда улкан хисса қўшиш талаб этилади.

Мен ҳам уйда қолган ҳолда ўз вақтимни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман. Зерикишга асло вақт ҳам бўлгани йўқ. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети 3-босқич талабаси бўлганим сабаб айни вақтда онлайн дарслар давом этяпти. Дарсларни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қиляпман. Қолаверса, Юнус Оғузнинг "Амир Темур" асарини ўқиб чиқяпман.

Биз – футболчилар учун спорт формасини ушлаб туриш жуда муҳим. Шу сабабли мураббийлар билан алоқада бўлган ҳолда машғулотларни уйда давом эттиряпман. Бу борада мухлисларга ҳам уйда машқ қилиб туришни маслаҳат берган бўлар эдим.

Карантин баҳонасида оила аъзоларимиз билан биргаликда вақтни мазмунли ўтказиш имконияти ҳам вужудга келди. Бундан унумли фойдаланишимиз, асосийси – шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишимиз лозим. Агар шифокорлар тавсияларига тўлиқ амал қилсак, коронавирусни албатта енгамиз!" - деди истеъдодли футболчи.

Азиз мухлислар, сиз ҳам карантин қоидаларига амал қилинг, уйда қолинг!

Манба: Uzbekistan Football Association
Киритилди: 11:31, 09.04.2020.
Ўқилди: 2605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.