Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Дзюдо бўйича Тошкентда ўтажак жаҳон чемпионати Токио Олимпиадасининг саралаши босқичига киритилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Коронавирус инқилоби сабаб бутун дунё спортидаги мусобақалар катта ўзгаришларга юз тутмоқда.

Шу сабаб бу йил ўтиши режалаштирилган Токио Олимпиадаси ҳам 1 йилга қолдирилди. Биз учун 2021 йил дзюдо бўйича Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатининг қачон ўтиши кўпроқ аҳамиятли. Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер дзюдо спортининг яқин келажаги ҳақида мурожаат билан чиқар экан, бу мавзуга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

"2021 йилги жаҳон чемпионати ҳам Токио Олимпиадасининг саралаш босқичи доирасига киритилиши мумкин. Аммо барчаси вирус пандемиясининг бутун дунё бўйлаб қачон якунига етишига қараб ҳал бўлади. Шуни аниқ айтишимиз мумкинки, Қатарда ўтадиган Мастерс турнири квалификацион даражани сақлаб қолади", – деди Мариус Визер.

Халқаро Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги муддатини 2021 йилнинг 23 июлидан 8 август кунларига белгилади. Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатлари эса ҳар йили август ойининг сўнгида ўтказилади. Шу боис агар Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионати квалификацион мусобақалар орасига киритилса, ташкилотнинг янгиланган тақвимида катта эҳтимолда 2021 йилнинг май ойигача ўтишини кутиш мумкин. Шунингдек, дунё биринчилигини жорий йил кузда пойтахтимизда ўтадиган Гран-при мусобақаси билан ўрнини алмаштириш варианти ҳам йўқ эмас. Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати ғолиби Олимпия ва жаҳон рейтинги учун 2000 очкога эга бўлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:43, 09.04.2020.
Ўқилди: 1944 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz