«Бавария» клуби ва Голландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Арьен Роббен хотини Бернадьен коронавирусга чалинганини тан олди.
«Энг ёмони, хотиним кўкрак қисмида оғриқ ҳис қилди ва қийинчилик билан нафас олди. Бу жуда ёмон ҳиссиёт. Шунингдек, бу ҳолат қанча вақт давом этишига аҳамият қаратиш керак. Бир-икки кунда яхши бўлиб қолмайсан. Барчаси ўтиб кетганидан хурсандман.
Бахтимизга, қадрдон дўстларимиз бу лаҳзада бизга ёрдам беришди. Албатта, бу пайтда сенга кўчага чиқиш мумкин эмас. Сенга керакли нарсаларни эшик тагида қолдиришади ва бир қанча вақт ўтганидан кейин сен уларни уй олиб кирасан. Бундан ташқари, бизнинг итимиз бор. Дўстларимиз уни кўчада айлантиришди.
Яхшиямки, барчаси назорат остида эди. Ҳақиқатан ҳам унинг аҳволи яхши эмасди. Бахтимизга, у топширган кейинги тести салбий натижа берди. Ҳозир у ўзини яхши ҳис қиляпти», — деди Роббен "Bild" нашрига берган интервьюсида.