Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Зоҳир Пиримов карантинни қай тарзда ўтказмоқда?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни вақтда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барчамиздан уйда қолиш талаб қилинмоқда. Натижада, барча мамлакатларда футбол учрашувлари ўтказилмаяпти.

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? Улар мухлисларга бу борада нималарни тавсия қилишади?

Бугун бу ҳақда “Бухоро” жамоаси етакчиларидан бири – Зоҳир Пиримов билан суҳбатлашдик.

“Барча қатори мен ҳам айни вақтда карантинни уйда, оила даврасида ўтказяпман. Фарзандларимга “онлайн дарслар”ни бажаришида кўмаклашяпман. Мухлисларга, барча юртдошларимизга ҳам уйда қолиб, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларини тавсия қилган бўлар эдим. Айнан шу орқали ушбу касалликни енгиб ўтишимизга ишончим комил.

Албатта, ҳозирги шароитда барча спортчилар қатори футболчиларга ҳам жисмоний ҳолатни юқори даражада ушлаб туриш бироз қийинчилик туғдиради. Майдонда тўп билан ишлашнинг имкони йўқ. Шундай бўлсада, уйда жисмоний машқларни бажариш орқали спорт формасини сақлашга ҳаракат қиляпман.

Ўйлашимча, юзага келган танаффус чемпионат ўйинларига, натижаларга у қадар та`сир кўрсатмайди. Чунки, ҳозир барча бир хил шароитда ва карантин тугаб, чемпионат старт олганда ҳам, жамоалар бир хил шароитда, бир хил формада етиб келади”, – деди Пиримов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:18, 10.04.2020.
Ўқилди: 2353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [3335]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [3176]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [3170]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [3163]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [2761]

«Арсенал» Винисиус учун тўлай оладиган маош миқдори маълум бўлди [2171]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [2135]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [2105]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [2044]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси клуб учун ҳужумчи топди: «У 35 тадан ортиқ гол уриши мумкин эди» [2007]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик