“Милан” ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура ўзига янги жамоа изламоқда. Аввалроқ, футболчи мавсум сўнггида “россонерилар”ни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган эди.
Tuttosport нашрининг хабарига кўра, футболчи хизматига “А” Сериянинг 5та клуби қизиқиш билдирмоқда. “Наполи”, “Рома”, “Лацио”, “Торино” ва “Фиорентина” футболчи билан шартнома имзолашга қарши эмас.
Маълумот учун, Бонавентуранинг “Милан” билан шартномаси мавсум сўнггида якунланади.