Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Барса»да можаро давом этади: пуллар ўмарилгани исботланмоқда

Баҳо:
+ | -

"Price Waterhouse Coopers" (PWC) компанияси «Барселона» клубининг "I3 Ventures" компанияси билан тузган шартномасини аудит қилди.

Февраль ойида «Барса» клуби "I3 Ventures"га пул тўлаб, ижтимоий тармоқлардаги сохта аккаунтлар орқали клуб президенти Жозеп Бартомеунинг обрўсини кўтаришга уринган эди. Ушбу сохта профиллар клуб футболчилари — Лионель Месси ва Жерар Пикенинг устидан кулишган эди. Бу ҳолат эса ўша пайтдаёқ клуб ичида катта можарони келтириб чиқарган эди.

Каталониянинг "Diario Sport" нашри аудит текширувлари бўйича баъзи хулосаларни эълон қилди.

1. "PWC"нинг тан олишича, "I3 Ventures"га ҳаддан ташқари кўп пул тўланган. Консалтинг компаниялари одатда бундай хизмат учун 120 000 евродан 150 000 еврога пул олишади. «Барса» эса "I3 Ventures"га 980 000 евро тўлаган;

2. "I3 Ventures"нинг фаолияти шубҳали. Компания Уругвайда жойлашган. Испанияда арзон нархга сифатли хизмат кўрсатиши мумкин бўлган компаниялар бўлиб туриб, айнан ушбу ташкилот танлангани шубҳали;

3. Махсус қўмитанинг рухсатини олишдан қочиш учун пуллар 5га бўлиб ўтказилган. Шартнома миқдори 200.000 евродан кўп бўладиган бўлса, қўмита рухсатини олиш талаб этилади.

4. «Барса» "I3 Ventures"га тегишли 5та турли компаниялар билан шартнома имзолаган. Уларга тахминан 198000 евродан пул ўтказилган. Тузилган шартномалар эса деярли бир хил кўринишда бўлган.

Аудит текшируви ҳали якунланмади, коронавирус пандемияси туфайли вақтинчалик тўхтатиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона"нинг истеъфога чиқарилган вице-президенти Эмили Русо "I3 Ventures" билан тузилган шартномани клуб ғазнасини ўмаришга таққослаган эди. Аммо кейинчалик бу айбловни инкор қилиб чиқди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 06:25, 12.04.2020.
Ўқилди: 6217 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.